Ўзбекистон байроғи Марказий Осиёдаги энг баланд чўққилардан бирида ҳилпиради
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида “Ўзбек сайёҳи” ва “Сирли Ўзбекистон” жамоаси аъзолари Помирнинг энг баланд чўққиларини забт этди ва уларга Ўзбекистон байроғини ўрнатди. Бу ҳақда “Сирли Ўзбекистон” жамоасининг Facebook саҳифасида маълумот берилган.


Қайд этилишича, байроқни “Uzbek Tourist” ва “Таинственный Узбекистан” жамоа аъзолари ўрнатишди.

“Ўзбек сайёҳи” жамоасининг аъзоси Диёр Ҳайдаров 7134 метр баландликдаги Абу Али ибн Сино чўққисида (Ленин чўққиси), “Сирли Ўзбекистон” жамоаси аъзоси Илҳом Икромов эса баландлиги 6100 метр бўлган “Раздельная” чўққисида Ўзбекистон Давлат байроғини кўтарди.


Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли сайёҳларнинг чўққига чиқиши учун 18 кун керак бўлган, дейилади маълумотда.







