Ўзбекистон

“Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданий меросни асраб-авайлашга қаратилган ташаббуслари таҳсинга лойиқ” — дунё олимлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 75 сессиясида илгари сурган ташаббуси асосида жорий йилнинг 15 сентябрь куни Хива шаҳрида ташкил этилаётган “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” маданий форуми доирасида ўтган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг конгрессида юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларга ва айниқса маданий мерос ва маънавиятга давлат миқёсида берилаётган улкан эътибор алоҳида эътироф этилди.

“Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданий меросни асраб-авайлашга қаратилган ташаббуслари таҳсинга лойиқ” — дунё олимлари

 

 

“Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори” V Халқаро конгресси иштирокчилари, дунёнинг 40дан ортиқ мамлакатларидан Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммавийлаштириш Бутунжаҳон жамияти аъзолари Ўзбекистон Президентига анъанавий Мурожаат қабул қилишди. Олимлар Давлат раҳбарининг мамлакатда, жумладан, илм-фан ва маданият соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ва туб ислоҳотлар борасидаги позициясига хайрихоҳ эканлигини таъкидлаган.

“Ўзбекистонда учинчи Ренессанс учун шароит яратишга қаратилган миллий ғоя, аввало пухта ўйланган маданий сиёсатга асосланган. Айнан маданият мамлакатнинг тикланишига, жамият маънавиятининг юксалишига, одамларнинг, айниқса, ёш авлоднинг ватанпарварлигини тарбиялашга асос бўлади. Ўзбекистонда миллий маданият соҳасидаги тизимли ислоҳотлар туфайли қадимий ёдгорликларни кенг миқёсда тиклаш ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, илмий ва маърифий ишлар янги туртки олмоқда, халқ ижодиёти ҳамда номоддий меросни асраб-авайлаш давлат даражасида қўллаб-қувватланмоқда.

Мамлакатнинг бу меросни асраб-авайлашга қаратилган сиёсати чиндан ҳам таҳсинга сазоволр. Сўнгги йилларда у кескин ўзгаришларга дуч келди. Бу Сиздан беқиёс  улкан куч талаб қилгани рост. Сизнинг аждодлар ютуқларига, уларнинг тажрибасини сақлаб қолиш ва такомиллаштиришга бўлган шахсий эътиборингиз ва ҳурматингиз ҳаммамиз учун намунадир”, – дейилади Мурожаатда.

 

 

Олимлар, шунингдек, Жамият ишининг натижаларини таъкидлашди.

 

“Мамлакатдаги фан ва маданият муассасаларининг иши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ғамхўрлиги ва сиёсий иродаси билан қўллаб-қувватланаётгани  алоҳида эътирофга сазовор”, — дея қайд этди РФА Шарқ қўлёзмалари институти директори Ирина Попова (Россия).

 

“Сўнгги йилларда бизнинг Жамият юзлаб нашриёт, тадқиқот, оммавий ахборот воситалари ва илмий-маърифий лойиҳаларни, жумладан, “Ўзбекистон маданий мероси” туркумидаги эллик жилдли расмли китоб-альбомларни  нашр этиш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга оширди. Давлат кўмаги туфайли бу жилдлар ҳар бири ўн минг нусхада нашр этилади ҳамда Ўзбекистоннинг илмий ва ўқув муассасаларига, шу жумладан умумтаълим мактабларига бепул тарқатилади. Дунё музейларидаги Ўзбекистоннинг маданий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу туркум устидаги ишлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратиш, илмий анжуманлар ўтказиш, мерос ёдгорликларини ўрганиш билан боғлиқ бошқа соҳалардаги лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда. Сизни ишонтириб айтамизки, биз аввалгидек мамлакатингиз меросини асраб-авайлашга ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз”, дейилади Мурожаатда.

 

 

“Биз, дунёнинг турли мамлакатлари — Европа, Осиё ва Америкадан келган мутахассислар, Сизнинг бу соҳадаги ноёб ташаббусларингизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ўзбекистоннинг маданий меросини ўрганиш соҳасида иш олиб борар эканмиз, ҳар биримиз Ўзбекистон ҳудудида бронза давридан бошлаб, қадим замонлардан буён ривожланиб келган энг бой маданиятнинг қадр-қимматига ишонамиз. Бу мамлакатнинг ниҳоятда бой маънавий ва моддий мероси жаҳон цивилизацияси учун абадий қадриятдир”, —  деб таъкидлади Темурийлар санъати ва тарихини ўрганиш ассоциацияси президенти ва ҳаммуассиси Фредерик Бопертюи-Брессанд (Франция).

 

Конгресс иштирокчилари, Бутунжаҳон жамияти аъзолари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон маданий меросини асраб-авайлаш борасидаги ташаббуслари ва ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр экангини билдирди.

 

 

“Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланишлар юксак ҳурматга лойиқ. Шаржа Археология бошқармаси номидан Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига бутун дунё халқлари ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик ва ташаккуримни изҳор қиламан”, — дея ўз фикрини билдирди Шаржа Археология кенгаши  директори Эиза Юсиф (БАА).

 

Россия Давлат Эрмитажининг бош директори Михаил Пиотровский Бутунжаҳон жамиятининг V конгресси иштирокчиларига махсус мурожаат йўллади:

 

“Бизнинг музей ва Ўзбекистоннинг кўплаб муассасаларини узоқ йиллик дўстлик, шунингдек маданият ва фан соҳаларида бугунги мураккаб замонда ҳам фаол давом этиб келаётган ҳамкорлик ришталари боғлаб келади. Биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан амалга оширилган барча лойиҳаларга доим мамнун бўлиб келганмиз ва ўртадаги ҳамкорлик яна узоқ йиллар давом этиши, янада кенг тус олишига умид қилиб қоламиз”.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданий меросни асраб-авайлашга қаратилган ташаббуслари таҳсинга лойиқ” — дунё олимлари | Zamon.uz