Ўзбекистон

Президентнинг Кувайтга расмий ташрифи якунланди

Ташриф давомида 4,9 мрд долларлик битимлар имзоланди.

Президентнинг Кувайтга расмий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Кувайт Давлатига илк расмий ташрифи тадбирлари якунланди.

 

Давлатимиз раҳбари Ал-Кувайт шаҳрида Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ ва Валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ билан тарихий музокаралар, шунингдек, ушбу мамлакат ҳукуматининг аъзолари, етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашувлар ўтказди.

 

Саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилинди, шунингдек, ҳамкорликнинг турли йўналишлари, жумладан, иқтисодий соҳада 4,9 миллиард долларлик салмоқли келишувлар тўплами имзоланди.

 

Давлатимиз раҳбари маданий дастур доирасида "Ас-Салом" сарой-музейининг Қувайт халқи маданияти ва тарихини акс эттирувчи экспозицияларини кўздан кечирди.

 

Ташриф тадбирлари якунлангач, Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

 

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

Ўзбекистон илк бор American Film Market’да: икки машҳур кўрсатув мамлакатимизда суратга олинади

Ўзбекистон илк бор American Film Market’да: икки машҳур кўрсатув мамлакатимизда суратга олинади

Шунингдек, АҚШ ва Канада телекомпаниялари Tashkent Content Market’га таклиф қилинди.

Ўзбекистонда фуқароликсизликни камайтириш: 91 мингдан ортиқ киши фуқаролик олди

Ўзбекистонда фуқароликсизликни камайтириш: 91 мингдан ортиқ киши фуқаролик олди

1992–2016 йилларда эса бу кўрсаткич 482 кишини ташкил этган.

АҚШга кириш қоидалари ўзгарди: ўзбекистонликларга талаблар эслатилди

АҚШга кириш қоидалари ўзгарди: ўзбекистонликларга талаблар эслатилди

Янги талаб 2027 йил 16 февралгача амал қилади.

Самарқандда тунги ЙТҲ: 8-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Самарқандда тунги ЙТҲ: 8-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Автомобилда бўлган яна тўрт нафар ўқувчига уйига кетишга рухсат берилган.

Қалбаки гувоҳнома билан тадбиркорни чув туширди: сохта “ТуманГаз” ходими ушланди

Қалбаки гувоҳнома билан тадбиркорни чув туширди: сохта “ТуманГаз” ходими ушланди

У тадбиркордан жаримани қўлламаслик эвазига пул талаб қилган.

Маҳкумлар ҳам олий таълим олиши мумкин: 2027 йилдан янги имконият яратилади

Маҳкумлар ҳам олий таълим олиши мумкин: 2027 йилдан янги имконият яратилади

Маҳкумларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида 50 та касбга ўқитиш дастурлари жорий этилади.

Ўзбекистон аҳолиси сони қайта ҳисобланди: 2026 йилда 39 миллиондан ошган

Ўзбекистон аҳолиси сони қайта ҳисобланди: 2026 йилда 39 миллиондан ошган

Мамлакатнинг 2010–2026 йиллардаги доимий аҳолиси сонини қайта ҳисоблади.

Икки давлатда ишлаганлар учун пенсия стажи қўшилади: Ўзбекистон ва Қирғизистон келишди

Икки давлатда ишлаганлар учун пенсия стажи қўшилади: Ўзбекистон ва Қирғизистон келишди

Келишувга кўра, бир мамлакатда тўпланган иш стажи пенсия олиш учун етарли бўлмаса, бошқа давлатда ишлаган даври ҳам ҳисобга олинади.