1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Путин Афғонистон масаласи ҳақида гапирди

“Афғонистонга 20 йилдан буён вайронкор ҳатти-ҳаракатлар қилиб келаётганлар ёрдам берсин!” – деган у.

Путин Афғонистон масаласи ҳақида гапирди

 

Яқинда бўлиб ўтган Россия президенти ва 500 нафардан ортиқ журналистлар иштирокидаги йиғилишда Афғонистон масаласи ҳам кўтарилди. Владимир Путин бу мавзуга тўхталар экан, мамлакат ичида "яшаган" давлатлар аслида афғон халқига кўпроқ гуманитар ёрдам кўрсатишини таъкидлаган.

 

Россия Федерацияси раҳбари Спутник мухбирининг “Толибон” ҳаракатининг тан олиниши ҳақидаги саволига қуйидагича жавоб берган.

 

“Биз минтақада барқарорлик бўлишини истардик. Бу аслида Россия учун “беҳуда” савол эмас. Федерация чегарадош Марказий Осиё республикалари орқали экстремистлар кириб келишидан доим хавотирда бўлган. Бозорлардаги гиёҳванд моддаларнинг 90% келиб чиқиши Афғонистондан. Шундай экан, ҳукумат гиёҳвандлик моддаларининг мамлакат ҳудудида кенг тарқалиб кетишидан қўрқади”.

 

Владимир Путиннинг муносабатига кўра, “эътироф этиш” аслида ҳақиқатга яқин бўлиши лозим. Биринчи навбатда АҚШ ўз банкларида музлатиб қўйилган афғон ҳисобларидан чекловларни олиб ташлаши керак. Шунингдек, Россия раҳбари Қўшма Штатларнинг Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиши зарурлигини айтар экан, акс ҳолда у ерда очарчилик бошланишини, бу эса бутун минтақага таъсир қилишини таъкидлайди.

 

Аввалроқ “Толибон” афғонистонлик таниқли қўшиқчини ўлдиргани ҳамда Афғонистон бешта мамлакатдан гуманитар ёрдам олгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика