"Мен телевизор ёқиқ хонага кирганимда Путин Украинанинг катта қисмини мустақил деб тан олганини эшитдим ва "Бу ажойиб!" деб юбордим.
Путин "Энди улар мустақил деб айтганида мен "Бу ақлли қарор, Энди у (Путин) у ерга кириб олиб, тинчлик ўрнатувчисига айланади. Бу мен қачондир кўрган энг кучли тинчлик ўрнатувчилари, улар дунёни қутқаради" деб ўйладим", - деган Трамп америкалик журналистларга берган интервьюсида.
Шунингдек Трамп Вашингтоннинг Россия ҳаракатларига жавоби етарлича қатъий эмаслиги танқид қилди.
"Менга Байденинг кам сонли ҳарбийларни юбориши ёқмади. Бу бошқа томон ҳаракатларига нисбатан ҳазилга ўхшайди. У 3000 ҳарбийни юборди. Бу кичик кўнгилсизликдек гап" , - деди Трамп.
Дональд Трамп Москва ва Вашингтоннинг қарама-қаршилигига қарамай, Россия етакчиси билан яхши алоқа ўрнатганини таъкидлади ва сиёсий рақиби Жо Байден шуни ҳам уддаламаганини иддао қилди.
"Мен Путинни яхши билардим ва у билан яхши чиқишардим. У мени ёқтирарди. Мен ҳозир ҳам уни яхши кўраман", - деди собиқ президент.
Шунингдек у агар президент лавозимида ўзи бўлганида Украина инқирози кучаймаган бўлишини айтди.
Сиёсий рақибининг ҳар қадамини танқид қилувчи Дональд Трамп айни пайтда кейинги президентлик сайловида қатнашиш учун тайёргарлик кўрмоқда.
Шарофат Маҳмудова


