1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Украинадаги вазият Байден туфайли кескинлашиб кетди

03:35 / 07.02.2022

1.7k

Украинадаги вазият Байден туфайли кескинлашиб кетди

Украинадаги вазият Байден туфайли кескинлашиб кетди

Бу ҳақда АҚШ сенатори Тед Круз маълум қилди.

 

"Нима учун Россия 2017 йилда Украинага бостириб кирмади? Нима учун бу 2018, 2019 ёки 2020 йилда содир бўлмади? Нима ўзгарди", — деган сиёсатчи. Бу саволга жавоб берар экан, Круз жорий кескинликка, энг аввало, АҚШ президенти айбдорлигини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, "Байден инаугурацияда қўлини Инжилга қўйиб қасам ичгандан сўнг, қатъиятсизлик ва бепарволикни намойиш этган".

 

Маълумот ўрнида: Сўнгги ойларда Ғарб Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлигини айтиб келмоқда. Ўз навбатида, Москва бу каби айбловларни рад этяпти.

 

Аввалроқ Bloomberg Россиянинг Украинага бостириб киргани ҳақида ёлғон ахборот тарқатганди.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика