Путин Эронга боради
У Иброҳим Раисий билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилади.

Кейинги ҳафтада Путин Эронга боради. Бу ҳақда Эрон парламенти иқтисодий комиссияси раиси Муҳаммадризо Пур-Иброҳимий маълумот берди.
Эрон ОАВларининг қайд этишича, ташриф давомида Россия раҳбари эронлик ҳамкасби Иброҳим Раисий билан музокара ўтказади. Томонлар икки давлат иқтисодий ҳамкорлиги ҳолатини муҳокама қилади.
Шу билан бирга расмий Кремль ҳозирча бу ҳақда маълумот бергани йўқ.
Аввалроқ Путин бу йил Байденни Мустақиллик куни билан табрикламагани тўғрисида хабар берилганди.







