1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Путин Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашди

Телефон суҳбатида Россияда содир бўлаётган воқеалар муҳокама қилинган.

Путин Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашди

 

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг «РИА Новости»га маълум қилишича, Владимир Путин Беларус, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари билан телефон орқали мулоқот қилган. 

 

Таъкидланишича, давлат раҳбарлари суҳбатда Россиядаги вазиятни муҳокама қилишган.

 

Маълумот учун, Евгений Пригожин бошчилигидаги «Вагнер» ёлланма аскарлари Россиянинг бир қатор ҳудудларидаги муҳим инфратузилма обектларини эгаллаб, Москва томон ҳаракатланаётганини маълум қилганди. Шундан сўнг Владимир Путин россияликларга мурожаат қилиб, давлат тўнтаришига уринишлар ҳар қандай йўл билан бостирилишини маълум қилганди.

 

Путиннинг сўзларига муносабат билдирган Пригожин эса унинг аскарлари коррупциялашган мамлакатда яшашни истамаётганлиги сабабли ушбу ишлар содир бўлаётганини таъкидлаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика