1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Пригожин Путиннинг мурожаатига муносабат билдирди

«Вагнер» раҳбари Путинни ватанга хиёнат масаласида айблади.

Пригожин Путиннинг мурожаатига муносабат билдирди

 

 

«Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин Владимир Путиннинг россияликларга фавқулодда мурожаатига муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, «Вагнер» ёлланма жангчилари коррупция, ёлғон ва бюрократия ичида яшашни истамаётгани сабабли ҳозирги тартибсизликлар юз бермоқда. 

 

«Ватанга хиёнат масаласида президент(Путин — таҳрирланган) қаттиқ янглишди. Биз ватанимизнинг ватанпарварларимиз, биз жанг қилдик ва курашяпмиз. Ва ҳеч ким президент, ёки бошқа бировнинг илтимосига биноан ўзини ўзи топширмоқчи эмас. Чунки биз коррупция, ёлғон ва бюрократиялашган мамлакат ичида яшашини истамаймиз», — деди Пригожин.

 

Унинг сўзларига кўра, Африкада «Вагнер»га қитъага ёрдам кераклигини айтишган, аммо кейин ҳамма ёрдамга кетиши керак бўлган барча пуллар ўғирланган.

 

«Бизга Украина билан урушаётганимизни айтишганда, бориб жанг қилдик. Лекин маълум бўлдики, ўқ-дорилар, қурол-яроғлар, уларга қўйилган пулларнинг ҳаммаси ҳам амалдорлар томонидан ўғирланган. Энди улар ҳеч нарсани тежашмайди. Улар самолётлар ва вертолётлар билан тинч аҳолига зарба беришди. Шунинг учун биз ватанпарвармиз», - деди Пригожин.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика