
Аланга қадимий Олимпия археология музейи, Халқаро олимпия академияси ва унга яқин жойлашган археологик ҳудудгача етиб келган. Қутқарувчилар бу объектлар атрофидаги тепаликларда ёнғинга қарши йўлаклар ташкил этишган, ён-атрофдаги ҳудудга сув сепилмоқда.
Яқин атрофдаги аҳоли яшаш пункти ва меҳмонхона ходимлари эвакуация қилинган. Бугундан алангани ўчиришга авиация ҳам жалб қилинади.
Афинада юзага келган ёнғин оқибатида қиролликнинг собиқ саройи – Татой ҳам ёниб кетиш хавфи остида қолди. Олов тез тарқалгани сабабли 300га яқин одам аланга ичидаги уйларда қамалиб қолди. Ҳукумат минглаб одамларни эвакуация қилиб, уларни меҳмонхоналарга текин жойлаштирди. От спорти комплексидаги 250та от ҳам эвакуация қилинган.
Шарофат Маҳмудова


