Ўзбекистон

"Қамчиқ" довонида кўчки содир бўлди

Бу ҳақида ФВВ хабар берди.

"Қамчиқ" довонида кўчки содир бўлди

Жорий йилнинг 6 ноябр куни соат 4:55 ларда А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи 238,5-километрида кўчки юз берди.

 

ФВВ хабарига кўра, Водий — Тошкент йўналишида тоғ қиялигидан ёғингарчилик натижасида намланиш ҳисобига номустаҳкам тош — тупроқ аралашмаси кўчкиси кузатилган.

 

 

Кўчки йўлнинг хандақ қисмига тушган бўлиб, ҳаракат хавфсизлигига таъсир етмаган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

 

Воқеа жойида "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК куч ва воситалари билан кўчки массалари тозаланган.  "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ва ЙПХ отряди ходимлари автомобиль йўлида хавфсизлик чораларини кўришган.

 

 

Довон орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан хавфли участкаларда транспорт воситаларини тўхтатмаслиги ҳамда огоҳлантирувчи ва тақиқловчи белгиларга риоя этиш сўралган.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.