Ўзбекистон

Қашқадарёда 19 ёшли қиз поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув бошланган.

Қашқадарёда 19 ёшли қиз поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди

 

Қашқадарё вилоятининг Косон тумани ҳудудида жойлашган Косон—Суғдиёна поезд бекатлари оралиғида юк поезди 19 ёшли қизни уриб юборди. 

 

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат 25 сентябрь куни содир бўлган. Шу куни вилоят Ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмига “Қарши минтақавий темирйўл узели” унитар корхонаси навбатчиси С.Т. қўнғироқ қилиб, Косон—Суғдиёна темирйўл бекати оралиғининг 4102-километр 9-тўсиғида 3472-сонли Бухоро—Қарши йўналишидаги юк поезди одам уриб юборгани ҳақида хабар берган.

 

Шунингдек, олиб борилган терговга қадар текширув ишлари давомида поезд бошқарувида Қарши тумани “Поштон” МФЙ Туябўйин қишлоғида яшовчи, Қарши локомотив депосида машинист бўлиб ишловчи 1995 йилда туғилган Э.Ш. бўлгани аниқланган.

 

Э.Ш. бошқарувидаги юк поезди Косон—Суғдиёна поeзд бекатлари оралиғида мазкур тумандаги “Юқори оброн” маҳалласида яшовчи, турмушга чиқмаган, 2003 йилда туғилган У.Г. панжаралар билан тўсилмаган темирйўл изидан ўтаётганида тепловоз олд томони билан уриб юборган.

 

Оқибатда қиз вагон остида қолиб, воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда 19 ёшли қиз поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди | Zamon.uz