Ўзбекистон

Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ инспекторини пичоқлаб қочди

Ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди.

Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ инспекторини пичоқлаб қочди

Кеча, 8 июль куни соат 19:00 ларда Кўкдала туман ИИБ ЙҲХБ катта инспектори Э.п томонидан ҳайдовчи С.Б. бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб текширилган. Фуқаро С.Б. қонуний талабларга бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, катта инспектор Э.П.нинг қорин соҳасига ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

 

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, катта инспектор Э.п. Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида вафот этган. 

 

Ҳолат юзасидан бугун Кўкдала туман прокуратураси томонидан фуқаро Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Кўкдала туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Мажмуада меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, музей, амфитеатр ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади.

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Меҳмонхонада нонушта қилган 20 кишидан 13 нафарида заҳарланиш аломатлари кузатилган.

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Президент бугун Бухорога боради

Президент бугун Бухорога боради

Давлат раҳбари ташриф давомида тарихий мерос, туризм, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳалар билан танишади.

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

11 бола ва 6 катта ёшли киши озиқ-овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Фарғонада Департамент терговчиси пора олганликда гумонланмоқда.