Жаҳон

“Qatar Airways” авиакомпанияси пандемия даврида 4 миллиард доллардан ортиқ зарар кўрди

“Associated Press” хабар беришича, авиакомпания бундай катта зарар кўришига Airbus A380 ва A330 самолётларида йўловчи ташишнинг камайиши сабаб бўлган. Шундай бўлса-да, 2021 йилда компания даромади 1.6 миллиард долларгача ўсган.

“Qatar Airways” авиакомпанияси пандемия даврида 4 миллиард доллардан ортиқ зарар кўрди

 

 

Ўтган йили, пандемиянинг бошланиш даврида ”Qatar Airways” ходимлар маошини 15 фоизга қисққартиришга, шунингдек, авиаёқилғидан тежашга мажбур бўлганди. Пандемия халқаро авиақатновлар соҳасига катта зарар етказди. Бу, айниқса, ички бозори жуда тор бўлган Форс кўрфази авиакомпанияларига кучли таъсир қилди.

 

Шу билан бирга Қатарнинг араб давлатлари бойкотидан чиқиши ҳам “Qatar Airways”га ёрдам берди. Саудия Арабистони ва БАА 2017 йилда ўз ҳаво чегараларини ёпиши авиакомпанияни узун маршрутлардан фойдаланишга мажбур қилаётган эди.

 

 “Асосий рақобатчиларимиз самолётларини қўндирган бир пайтда биз тижорий фаолиятимизни мавжуд вазият (пандемия)га мослаштирдик ва парвозларни умуман тўхтатмадик”, – деган компания бош директори Акбар аль-Бейкер.

 

Шунингдек, Қатар ҳукумати 3 миллиард доллардан ортиқ ёрдам берган. Компания даромадлари 14 миллиард доллардан 8 миллиардга тушиб кетган. 2020 молиявий йилида 2019 йилга нисбатан йўловчилар оқими 82 фоизга камайиб кетгани ҳам бунинг асосий сабаблардан бири бўлган.

 

“Qatar Airways”нинг минтақадаги асосий рақобатчилари бўлган “Fly Emirates”ва “Etihad” ҳам пандемиядан катта зарар билан чиққан. Масалан, “Emirates” 5.5 миллиард зарар кўрган.

 

“Qatar Airways” оммавий эмлаш сабабли аста-секинлик билан халқаро маршрутлар жонланаётганини маълум қилди. Масалан, пандемия авжига чиққан  даврда 33 йўналишга парвозлар амалга оширилган бўлса, ҳозир уларнинг сони 140 дан ошган.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.