Ўзбекистон

Қибрайда 30 йиллик дарахтлар кесилди: аҳоли норозилик билдирмоқда

Гувоҳларнинг айтишича, дарахтларни кесишда ҳокимият вакиллари бўлган, аммо рухсатнома тақдим этилмаган.

Қибрайда 30 йиллик дарахтлар кесилди: аҳоли норозилик билдирмоқда

Ижтимоий тармоқларда Қибрай тумани, Ботаника маҳалласидан туширилган видео тарқалди. Унда ёши 30 йил ва ундан ҳам катта бўлган дарахтларнинг оммавий тарзда кесилаётгани акс этган. Гувоҳларнинг айтишича, воқеа жойида милиция ходимлари ва туман ҳокими бўлган, бироқ кесишга рухсат берувчи ҳужжатлар ва расмий изоҳлар тақдим этилмаган.

 

Маҳалла аҳолиси бу ҳудудда яқинда янги дарахтлар экилганини, мунтазам суғориш ва ҳудудни тозалаш ишлари олиб борилганини таъкидлашмоқда. Аммо бир неча соат ичида барча дарахтлар кесилиб, яшил ҳудуд бутунлай йўқ қилинди.

 

Аҳоли воқеани тўхтатишга ҳаракат қилган, лекин бунга эриша олмаган. Уларнинг айтишича, кесиш ишлари ҳокимият топшириғи асосида олиб борилаётгани айтилган, аммо расмий фармойиш кўрсатилмаган.

 

Маҳаллий фаоллар воқеа юзасидан прокуратура ва Экология вазирлигига мурожаат қилган, аммо уларнинг айтишича, бирор вакил воқеа жойига келмаган. Ҳозирча расмий идоралар томонидан ҳолат юзасидан изоҳ берилмаган.

custom img

Ўзбекистонда “E-bozor” ягона рақамли бозор платформаси жорий этилади

Платформада бўш савдо ўринлари ҳақидаги маълумотлар эълон қилиниб, бир қатор хизматлар онлайн кўрсатилади.

custom img

Андижонда 5 нафар эгизак дунёга келди

Чақалоқларнинг уч нафари қиз, икки нафари эса ўғил бўлиб, она ва болаларнинг аҳволи яхши.

custom img

Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўтказилади

Форумда 50 дан ортиқ мамлакатдан 300 га яқин хорижий меҳмон иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 220 минг хонадоннинг газ таъминоти яхшиланади

711,9 километр газ тармоғи ва 400 та газ тақсимлаш пункти таъмирланади ҳамда реконструкция қилинади.

custom img

Ўзбекистонда 2030 йилгача 1,27 млн гектарда ўрмон барпо этилади

Сурхондарёда 10 минг гектар яшил ҳудуд барпо этиш, Сирдарёда 84 километрлик "яшил девор" яратиш ҳамда Оролнинг қуриган тубида илмий тадқиқотларни кенгайтириш таклиф этилди.

custom img

Бектемирда гиёҳванд моддаларни “закладка” усулида тарқатган шахслар ушланди

Қўлга олинган уч нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Тошкентда канализация суви Салор каналига оқизилган

Канал сувидан белгиланган тартибда намуналар олиниб, лаборатория таҳлилига юборилган.

custom img

Адабиёт музейи ёпилмайди, янги бинога кўчирилади — Фанлар академияси

Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи фаолияти юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдириб, музей янги бино фойдаланишга топширилгач ўз ишини давом эттиришини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"