1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Қирғизистон чанғи туризмига 20 миллиард доллар ажратмоқчи

Лойиҳа доирасида бир нечта тоғ чўққиларида узунлиги 200 километр бўлган чанғи йўллари қурилади.

Қирғизистон чанғи туризмига 20 миллиард доллар ажратмоқчи

 

Қирғизистон чанғи туризмига 20 миллиард доллар инвестиция киритмоқчи. Бу ҳақида Туризмни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси хабар берди.

 

Қирғизистон чанғи туризмини ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга эканлиги, мамлакат ҳудудининг 90 фоиздан ортиғини тоғлар эгаллаши, бу замонавий чанғи курортларини яратиш учун ноёб шароитга эга эканлиги такидланди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, тоғ - чанғи саноатига инвестициялар камида 20 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин. Бу, ўз навбатида, минглаб иш ўринларини яратишга, бюджет даромадларининг ўсишини таъминлашга ва Қирғизистоннинг минтақадаги сайёҳлик маркази сифатида мавқеини мустаҳкамлашга имкон беради.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида "Қирғиз Куршевел" давлат корхонасини ташкил этиш тўғрисида қарор имзоланган эди. У туризм соҳасида кластерлик ёндашуви асосида инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш имконини беради.

 

Лойиҳа Иссиқкўл вилоятининг Жиргалан, Оқ-булак ва Боз-учук тоғ чўққиларида умумий узунлиги тахминан 200 километр бўлган тоғ чанғи йўлларини қуришни назарда тутади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика