Жаҳон

Куз-қиш мавсумида кўча чироқлари ўчирилади

Қирғизистонда куз-қиш мавсумида электр энергиясини тежаш учун кўча чироқларини ёқиш тақиқланди. Бу ҳақда “24.kg” хабар тарқатди.

Куз-қиш мавсумида кўча чироқлари ўчирилади

 

 

Унда айтилишича, мазкур тизим куз ва қиш мавсумида амалда бўлади.

 

Қирғизистон Миллий энергетика раиси Талайбек Байгазиевнинг журналистларга маълум қилишича, уй хўжалиги бўлмаган абонентлар электрдан оқилона фойдаланмаяпти. Мазкур хулоса электр энергияси истеъмоли таҳлилидан келиб чиққан.

 

“Тўғри, битта лампочка ҳеч нарсани англатмайди. Лекин бундай лампочкалар бутун мамлакат бўйлаб  миллионлаб. Бунинг оқибатида, яхшигина ҳаражат келиб чиқади. Айримларимизнинг ҳовлимизда бир нечта лампочка бор. Эътибор беринг, тунги кафе ёнида 100 та чироқ ёниб туради, гарчи улар “ЛЕД” лампалари бўлса ҳам. Мазкур лампалар ҳам қарийб 7-8 ватт энергия сарф қилади. Уларнинг ҳаммасини қўшиб кўринг-чи, қанча бўлади?

Қишлоқ ҳокимияти ҳар йили қарийб 100 миллион киловатт-соат электр энергияси истеъмол қилади. Шу жойда ҳам ёруғлик тундан тонгача ёниб туради. Парк майдонларида ҳамма нарса эрталабгача ёнади. Хўш, умуман, ким эрталабгача юради? Оддий одамнинг белгиланган вақти бўлади. Яъни, соат 22.00-23.00 гача пиёда юриш, кейин ухлаш”- дея тушунтирган расмий.

 

Эндиликда қўшни республикада тунги истироҳат боғлари ва кафеларнинг кўча чироқлари ҳамда реклама ёритгичлари ўчирилади. Бироқ бу билан қанча электр энергияси тежалиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

 

"Бизнинг халқимиз тежамкор ва бунга тез кўникади. Йўллар ёритилишини ўчиришга келсак, ярим тундан кейин асосан иккинчи даражали кўчалар ўчирилади. Пойтахтнинг асосий йўллари ва марказий кўчалари ўчирилмайди. Итоатсизлик учун жазо қўлланмайди. Энди сиз кондиционер тизимидан воз кечишингиз мумкин. Гап хонадонларда электр токини ўчириш ҳақида кетмаяпти, лекин пулни тежаш фойдадан холи эмас”, - дея хулоса қилди Миллий энергетик холдинги раҳбари.

 

Бундан аввал Сурхондарё ва Хоразмда электр станциялари қурилиши, Самарқандда 100 миллион долларлик фотоэлектр станцияси яқин ойларда қуриб битказилиши ҳамда бу йилги куз-қиш мавсумида мамлакатимизда электр энергияси қандай ҳолатда бўлиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 800 га яқинлашди

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг 153 ҳудудида 1039 та зарба қайд этилган.

custom img

Исроил разведкаси Теҳрон камераларини бузиб, Хоманаий ҳаракатларини кузатган — Financial Times

Олинган тасвирлар шифрланиб, Тел-Авив ва Исроил жанубидаги серверларга узатилгани айтилмоқда.

custom img

Покистон нега Саудия Арабистонига ёрдам бермаяпти?

Яқин Шарқда бошланган уруш 4 кундирки давом этмоқда. Эрон АҚШнинг Саудия Арабистонидаги ҳарбий базасига ҳужум қилди. Аммо Покистон нега Саудияга ёрдам бермаяпти?

custom img

Яқин Шарқдаги сиёсий вазият сабаб Роналду Саудияни тарк этди

Эроннинг Ар-Риёддаги АҚШ элчихонасига ҳужумидан сўнг Криштиану Роналду шахсий самолётида Саудия Арабистонидан Мадридга йўл олди.

custom img

Қозоғистон Эрон масаласи бўйича музокаралар ўтказиш учун майдон тақдим этишга тайёр

Маълум қилинишича, аввал ҳам Олмаотада Эрон бўйича музокаралар ўтказилган.

custom img

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

custom img

Дубайдан Тошкентга йўловчиларсиз парвоз амалга оширилди

Форс кўрфазидаги нотинчлик туфайли ҳаво ҳудуди ёпилган Дубай халқаро аэропортидан Тошкентга илк техник рейс учирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Куз-қиш мавсумида кўча чироқлари ўчирилади