Ўзбекистон

Қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайдиган бўлди

Ҳукумат ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқлади.

Қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайдиган бўлди

 

 

Бу ҳақда Huquqiy axborot телеграм канали хабар берди.  

Регламентга кўра, юридик ёки жисмоний шахсларнинг эгалигида, фойдаланишида, ижарасида ёки мулкида бўлган ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун улардан олиб қўйилгандан (сотиб олингандан) ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин берилади.

Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари буюртмачи ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.

Шартнома тузилгандан кейин 20 иш куни давомида электрон шаклда ер участкаси ажратиш ҳақида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрланади ва “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.

Ҳокимликлар ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан сўнг уни 5 иш куни давомида ўрганади ҳамда давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун буюртмачига юборади. Давлат экологик экспертизаси Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан 20 иш куни давомида ўтказилади.

Кейин ҳужжатлар қурилиш бош бошқармаси томонидан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқилиб, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрланади. Шунга кўра, ер участкасини ажратиш материаллари ваколатли органлар билан келишилади.

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилингач, шу асосда 3 иш кунида ер участкаси чегаралари жойида (натурада) белгиланади. Бунинг учун БҲМнинг уч ярим баравари миқдорида ҳақ ундирилади. Ҳуқуқий экпертиза якуни бўйича ҳудудий адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга ёки фойдаланишга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади. Қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотлар фаолияти қонунийлаштирилганди ҳамда эмланган талабаларга тўлов контрактда чегирма берилиши айтилганди. 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайдиган бўлди | Zamon.uz