Жаҳон

«Қизалоқ ва маймоқ» дунё бўйича энг кўп томоша қилинган мультфильм бўлди

Россия мультсериаллари мамлакатда машҳурликка эришиб, энди Ғарб бозорини ҳам тўлиқ забт этмоқда.

«Қизалоқ ва маймоқ» дунё бўйича энг кўп томоша қилинган мультфильм бўлди

 

 

Уларнинг баъзилари жамоатчилик томонидан шунчалик яхши кутиб олиндики, Американинг машҳур мультфильмлари, масалан, «Посбон кучукчалар» ва «Сезам кўчаси» мультсериалларини рейтинглардан сиқиб чиқармоқда.

 

«Қизалоқ ва маймоқ» мультфильми нафақат Россияда, балки бутун дунёда жуда машҳур бўлди. 2020 йилда у мактабгача ёшдаги болалар орасида анимацион кўрсатувларнинг кучли рейтингига кирди. Бу йил эса қизча ва айиқ ҳақидаги ҳикоялар рейтинглардан бирининг энг юқори поғонасини эгаллади. Parrot Analytics халқаро тадқиқот агентлиги хулосасига кўра, мазкур мультфильм дунёдаги мактабгача ёшдаги болалар учун энг машҳур дастурга айланди — сўнгги 60 кун ичида мультсериалга қизиқиш 35 баробарга ошган!

 

 

«Қизалоқ ва маймоқ» мультсериали «Чўчқача Пеппа» каби машҳур лойиҳаларни ҳам ортда қолдирди. 2009 йилда эфир юзини кўрган ушбу мультфильм ҳозиргача 43 тилга таржима қилинган ва Kidz Global тадқиқот агентлиги маълумотларига кўра, анимацион фильм Европа, Яқин Шарқ ва Африкадаги болалар учун энг машҳур кўнгилочар брендлар учлигига кирган.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.