Мазкур суммадаги жарима “йўқолганлиги тўғрисида” ўзи ариза берган ва аслида йўқолмаган паспортидан, шунингдек, бошқа фуқароларга тегишли бўлган паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланадиган шахслар учун қўлланилади.
Бунга қўшимча равишда, агар фуқаро паспортни қасддан яроқсизлантириши ёки эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши ҳам жарима солинишига сабаб бўлади. Бунда жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан уч бараваригача миқдорида белгиланади. Яъни, 270 минг сўмдан 810 минг сўмгача.
Бундан ташқари, фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бу — 2 млн. 700 минг сўмдан 4 млн. 50 минг сўмгача.
Эслатма. Ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди(Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс. 223-модда, 5-қисми;). Шунингдек, бу тартиб Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ҳам амал қилади.
Аввалроқ 1 январдан ID-карта ва “қизил паспорт”ни Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам олиш мумкинлиги ҳамда Ўзбекистон паспорти дунё мамлакатлари паспортлари рейтингида 91-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев


