Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида руҳий касалликлар шифохонасида фуқарони унинг розилигисиз тиббий кўрикдан ўтказган шифокорга “ҳайфсан” берилди.
Маълумотларга кўра, фуқаро Б.Н. туман ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда қонунга зид равишда Қўқон шаҳридаги вилоят 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Маълум бўлишича, фуқаро Б.Н. руҳий касалликлар шифохонасига кўрикдан ўтказиш учун жойлаштирилишида розилик хатига имзо қўймаган, шунга қарамасдан уни шифохонага жойлаштиришган ва 3 кун давомида кўрикдан ўтказишган. Шундан сўнг унга соғлом бўлганлиги сабабли жавоб бериб юборилган.
Ўрганиш жараёнида “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддаси 2-қисмида психиатрия текшируви текширилаётган шахснинг маълумотларни билган холда текширув ўтказилишига ихтиёрий розилиги мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши талаблари бузилганлиги маълум бўлган.


