Интервьюда Тўқаев икки муддатдан ортиқ президент сифатида сайланмаслиги ва Конституцияга ўзгартириш киритилмаслиги ҳақида гапириб ўтган.
"Қачонгача президент бўлишимни билмайман, лекин икки муддатдан ортиқ ишламайман. Ваколатимни узайтириш учун қонунларни қайта ёзмайман, конституцияни ҳам", — деган у.
Шунингдек, Президент Қозоғистондаги январь воқеалари ҳақида баёнот бериб, қуйидагиларни маълум қилган:
— Давлат бунга тайёр эмас бўлиб чиқди. Ҳаракат режаси йўқ эди;
— Бу хорижда режалаштирилган террор операцияси эди;
— Уларнинг мақсади ҳокимиятни эгаллаш эди;
— Бандитлар гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган;
— Жангарилар ўзларини тасодифий ўткинчилардек кўрсатишга уринган;
— Интернетнинг чекланиши ахборот вакуумини яратди.


