Қозоғистонда январь ойида юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 18 нафар хорижлик фуқаро ҳибсга олингани ҳақида Республиканинг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Элвира Азимова маълумот берди. Шунингдек, ҳибсга олинганларнинг 14 нафари ўзбеклар экани айтиб ўтилган.
Мазкур хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари, улар сақланаётган жойлар, жавобгарликка тортилиш сабаблари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборган.


