1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистон миллий валютаси тенге кескин қадрсизланмоқда

Қозоғистон Марказий банки раҳбари тенге курсига ички талаб босим ўтказаётганини таъкидлаган.

Қозоғистон миллий валютаси тенге кескин қадрсизланмоқда

2025 йил июль ҳолатига кўра, Қозоғистон миллий валютаси — тенге кескин қадрсизланмоқда. Ҳозирда 1 АҚШ доллари 545 тенгедан ошиб кетди, бу эса сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

 

Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолатга бир нечта омиллар сабаб бўлмоқда. Жумладан, ҳукумат иқтисодиётга ажратаётган буджет маблағлари сезиларли даражада ошгани, бу эса ўз навбатида бизнес корхоналар томонидан хориждан асбоб-ускуна ва техника харидининг кўпайишига олиб келгани айтилмоқда.

 

Қозоғистон Марказий банки раҳбари Тимур Сулеймановнинг таъкидлашича, тенге курсига нафақат ташқи фундаментал омиллар (нефть нархи, асосий савдо шерикларининг валюталари), балки ички спекулятив талаб ҳам босим ўтказмоқда. Унга кўра, аҳоли, бизнес ва давлат томонидан доллар валютасига бўлган талаб ортиб бормоқда.

 

Мутахассислар валюта бозорида барқарорликни сақлаш учун молиявий сиёсатни қайта кўриб чиқиш, давлат харажатларини янада мувозанатлаштириш зарурлигини таъкидлашмоқда. Тенге қадрсизланиши мамлакатда инфляция хавфини кучайтириши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика