1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркиянинг Бурса шаҳри ўрмон ёнғинлари ичида қолди

Икки мингга яқин фуқаро хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.

Туркиянинг Бурса шаҳри ўрмон ёнғинлари ичида қолди

Туркиянинг шимоли-ғарбида жойлашган тўртинчи йирик шаҳри — Бурса жиддий ўрмон ёнғинлари қуршовида қолди. 27 июлга ўтар кечаси тоғларда бошланган ёнғин тезлик билан тарқалиб, шаҳар осмони қизғиш рангга кирган. Шаҳар мери Мустафа Бозбейга кўра, ёнғин 3 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олган, бир ўт ўчириш ходими юрак хуружидан вафот этган.

 

Расмий маълумотларга кўра, 1 765 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Ёнғинларга қарши курашда 1 900 дан ортиқ ўт ўчирувчи ва 500 нафар қутқарувчи жалб этилган. Бурса шаҳрини Анқара билан боғловчи асосий автомобиль йўли хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтинча ёпилган.

 

Туркия ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли бутун мамлакат бўйлаб 84 та йирик ёнғин ўчирилаётганини айтиб ўтди. Айниқса, Карабук вилоятида 22 июлдан бери давом этаётган ёнғинлар ҳолатни янада оғирлаштирмоқда. Ёнғинлар авж олишига кучли иссиқ ҳаво, қурғоқчилик ва шамоллар сабаб бўлмоқда.

 

Метеорологик кузатувларга кўра, 26 июль куни жануби-шарқий Ширнак вилоятида ҳарорат 50,5 даражага етиб, Туркия тарихидаги энг юқори иссиқлик рекорди қайд этилган. Июль ойида мамлакат бўйлаб 132 та ҳудудда рекорд даражадаги ҳарорат кузатилган. Адлия вазирлигининг билдиришича, ёнғинлар юзасидан 97 киши устидан ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика