Жаҳон

Қозоғистонда deepfake ва ёлғон контентларга қарши фатво чиқарилди

Сунъий интеллект орқали ёлғон ахборот тарқатиш шариатга зид деб топилди.

Қозоғистонда deepfake ва ёлғон контентларга қарши фатво чиқарилди

 

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси (ҚММИ) сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда яратилган сохта видеолар ва ёлғон ахборотларни тарқатишни тақиқловчи фатво чиқарди. Бу ҳақда NUR.KZ нашри хабар берди.

 

Диний идора изоҳига кўра, Ислом илм-фан ва технологиялар ривожини инкор этмайди. Бироқ ҳар қандай технологик тараққиёт инсонпарварлик, адолат ва ахлоқий қадриятларга асосланиши ҳамда шариат меъёрлари доирасида амалга оширилиши лозим.

 

ҚММИ таъкидлашича, технологиялардан яхши ва фойдали мақсадларда фойдаланиш жоиз ҳисобланади, аммо уларни зарар етказиш, ёлғон тарқатиш ёки одамларни чалғитиш учун ишлатиш қатъиян ман этилади.

 

Фатвода хусусан deepfake технологияларига алоҳида эътибор қаратилган. Унда кимнидир айтмаган гапини айтгандек ёки қилмаган ишини қилгандек кўрсатиш, ёлғон ахборот тарқатиш шариат нуқтайи назаридан қатъиян тақиқланиши қайд этилган. Бундай ҳаракатлар жамиятда ишончсизлик, низо ва беқарорликка олиб келиши, мамлакат тинчлиги ва бирлигига путур етказиши мумкинлиги таъкидланган.

 

Қайд этилишича, deepfake контентлар одамларни қўрқитиши, уларнинг обрўси ва ҳаёт хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.

 

Мазкур фатво билан Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси мусулмонларни сунъий интеллект асосида яратилган сохта контентлар орқали одамларни алдаш ва ёлғон ахборот тарқатишдан тийилишга чақирди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.