Қуёшда катта тож тешиги шаклланмоқда ва келгуси ҳафта бошида Ернинг геомагнит муҳитида бузилиш кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Коинот тадқиқотлари институти маълум қилди.
“Тож тешиги Қуёшнинг Ерга қараган томонида ўсиб бормоқда. Сўнгги 24 соат ичида унинг майдони ва ҳажми тахминан 50 фоизга катталашди”, дейилади ҳисоботда.
Тешик ҳудудида қуёш шамолининг тезлаштирилган оқими кутилмоқда, бу эса Ернинг геомагнит муҳитининг бузилишига олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ерни сўнгги икки ойда энг кучли магнит бўронлари қамраб олгани ҳақида хабар берилганди. Россия Фанлар академияси магнит фаоллиги уч баллдан ошиб кетганда, об-ҳавога сезгир одамларда бош оғриғи, бош айланиши, юрак уриши тезлашиши, заифлик кучайиши ва ҳатто ҳушидан кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлигини эслатган.


