Ўзбекистон Сенати томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муҳим қонунчилик ўзгаришлари маъқулланди. Эндиликда махсус радар ва фото-видеофиксация қурилмалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар фақатгина 1 ой ичида қўлланиши мумкин бўлади.
Мазкур янгилик аввалги тартибдаги бир йилгача чўзилиши мумкин бўлган жарима белгиллаш муддатининг қисқартирилишини назарда тутади. Сенаторларнинг қайд этишича, бундай ўзгариш ҳайдовчиларнинг ҳақли эътирозларини бартараф этишга ҳамда тизимга бўлган ишончни оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, қонунда кўра, йўл ҳаракати қоидаларининг унча жиддий бўлмаган бузилишлари учун ҳайдовчиларга жарима ўрнига маъмурий огоҳлантириш бериш чоралари жорий этилмоқда.


