Жаҳон

Ракеталар ёмғири: Россия Украинанинг турли вилоятларига зарбалар берди

Бу Қрим кўпригидаги портлашдан сўнг юз бермоқда.

Ракеталар ёмғири: Россия Украинанинг турли вилоятларига зарбалар берди

 

Россия Украинанинг қатор вилоятларига ракета зарбалари берди. Маҳаллий ОАВлар ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари фаол ишлаётганини айтган.

 

Портлашлар Киев, Хмельницкий, Львов, Житомир ва Тернополь вилоятларида қайд этилган. Шунингдек, Одессада ҳам ракеталар портлагани тўғрисида маълумотлар бор.

 

Киев раҳбари Виталий Кличко пойтахт марказига зарбалар берилганини маълум қилган. шаҳарга ракета зарбалари берилишда давом этмоқда.

 

Киев метросида ҳаракат тўхтаган. Барча ерости станциялари бомбапана вазифасини бажармоқда.

 

Қайд этиш лозимки, бундай йирик зарбалар шанба куни Қрим кўпригидаги портлаш фонида юз бермоқда. Кеча Владимир Путин бу ҳодисани теракт сифатида баҳолади ва унинг ортида Украина махсус хизматлари турганини таъкидлади.

 

Бунинг ортидан Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев кучли жавоб чоралари билан таҳдид қилганди.

 

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"