Жаҳон

"Риа" тўфони Филиппинни вайрон қилмоқда

Энди навбат Вьетнамга.

"Риа" тўфони Филиппинни вайрон қилмоқда

 

Филиппинда “Раи” тўфони қурбонлари сони ортиб бормоқда. 

 

Сўнгги маълумотларга кўра, камида 75 киши ҳалок бўлган. Ўнлаб одамлар бедарак йўқолган.

 

Тўфон таъсирида электр таъминотида узулишлар бор. Йўловчи ва юк ташиш тизими фалаж ҳолатда, кўплаб аҳоли пунктлари билан алоқа йўқ. Динагат орол провинсияси маъмуриятининг маълум қилишича, тўфон кўплаб биноларни вайрон қилган ва шифохоналар беморларни қабул қила олмаяпти. 

 

Табиий офат туфайли бир қатор ҳудудлардан 300 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Бироқ кўпчилик уйда қолишни афзал кўрди. Кўрилган зарар миқдори ҳали баҳоланмаган.

 

Малумот учун: Тинч океанининг ғарбий қисмида яна янги тўфон шаклланди. У Вьетнамга ёприлиши мумкин.

 

Аввалроқ Ироқда юз берган тошқин натижасида 8 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берилган  эди.

 

Насиба Тўхтаева 

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

"Риа" тўфони Филиппинни вайрон қилмоқда | Zamon.uz