Ўзбекистон

Россия 2024 йилда ҳарбий харажатларни 2 баравар оширади

Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизига тенг.

Россия 2024 йилда ҳарбий харажатларни 2 баравар оширади

 

Россия келаси йили ҳарбий харажатларни сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда. Харажатлар 2024 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини ташкил қилади. Бу кўрсаткич 2023 йилда 3,9 фоиз ва 2021 йилда 2,7 фоиз эди.

 

Ҳукуматнинг устуворликлари ҳарбий операциялар фонида ўзгариб бормоқда, бу эса охири кўринмайдиган оғир молиявий харажатларни талаб қилади. Иқтисодиёт мисли кўрилмаган халқаро санкциялар босими остида қолган ва Кремль март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига тайёргарлик кўраётган бир пайтда ҳарбий харажатлар келгуси йилда ижтимоий харажатлардан ошиб кетиши мумкин.

 

Ҳукумат муҳокама қиладиган таклифлар лойиҳасига кўра, ҳарбий харажатлар жорий йилда 6,4 триллион рублдан 2024 йилда 10,8 триллион рублга (112 миллиард доллар) кўтарилади.

 

2024 йилда ижтимоий сиёсатга сарфланадиган харажатлар 7,5 триллион рублга етиши режалаштирилган. Бюджет лойиҳасида 2024 йилда жами харажатлар 36,6 триллион рубль миқдорида прогноз қилинмоқда, бу жорий йилга нисбатан 15 фоизга кўпдир.

 

Ҳарбий харажатларнинг кескин ўсиши ва санкциялар таъсирига қарамай, ҳукумат 35 триллион рублдан ортиқ даромадга умид қилмоқда, бу 2023 йилга нисбатан 22 фоизга ортиқ.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"