Россия АҚШ учун таҳдид туғдирувчи давлат сифатида белгиланди
Бу ҳақда янгиланган миллий мудофаа стратегиясида сўз боради.

АҚШ миллий мудофаа стратегиясида Россия яна таҳдид сифатида белгиланади.
Бу ҳақда Қўшма Штатлар мудофаа вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Колин Кол маълум қилди.
АҚШда ҳар бир президент сайловидан кейин янги администрация миллий хавфсизлик бўйича барча концепция ва доктриналарни қайта кўриб чиқади. Сўнгги бор Миллий мудофаа стратегияси 2018 йилда Дональд Трамп маъмурияти томонидан қабул қилинган эди.
Колнинг сўзларига кўра, янги стратегияда Россия АҚШга “ўткир таҳдид” сифатида баҳоланади. Шу билан бирга у Москва Хитой каби узоқ истиқболли таҳдид эмаслигини таъкидлаган.
Шунингдек, Колнинг фикрича, Россия Укрианадаги урушдан заиф ва яккаланган ҳолда чиқади.
“Мен аминманки, Россия низодан урушдан олдингидан заиф бўлиб чиқади: ҳарбий, иқтисодий, сиёсий ва геосиёсий заифлашув содир бўлади”, – деган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО ҳарбий-тактик тайёргарликни кучайтириши тўғрисида хабар берилганди.







