Россия дронлар ишлаб чиқариш “империя”сини яратди. Бу ҳақида The New York Times нашри хабар бермоқда.
“Ҳозирда Россия ҳарбий корхоналари йилига тахминан 30 минг дона дрон ишлаб чиқаришга қодир. 2026 йилда бу кўрсаткич икки баравар ошиши мумкин”, деб ёзади нашр.
Маълумотларга кўра, 2025 йил бошидан бери Россия қўшинлари Украинага ҳужумларда 34 мингдан ортиқ зарбали ва чалғитувчи дронлардан фойдаланган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан тўққиз баробар кўпдир.
“Дронларнинг оммавий ишлаб чиқарилиши Украина учун жиддий муаммо бўлиб қолмоқда ва унинг илгари мавжуд бўлган устунлигини сезиларли даражада камайтирди”, дейилади мақолада.


