Жаҳон

Россия расман "Очиқ осмон шартномаси"дан чиқди

Июнь ойида Москва шартномадан чиқишга тайёрланаётгани ҳақида маълум қилган.

Россия расман "Очиқ осмон шартномаси"дан чиқди

 

Россия Очиқ осмон тўғрисидаги шартнома иштирокчилари бўлган давлатлар рўйхатидан расман чиқди. Тегишли қарор 18 декабрь, шанба куни кучга кирди.

 

Июнь ойида Россия келишувнинг депозитарийларига - Венгрия ва Канадага шартномада чиқишга тайёрланаётгани ҳақида билдиришнома юборди, дея таъкидлади Россия ТИВ. 

 

Россия томони ушбу давлатлар пойтахтларидаги элчихоналари ва БМТнинг Венадаги маслаҳат комиссиясидаги делегациялари орқали келишувнинг қолган томонларини ҳам огоҳлантирди.

 

Очиқ осмон шартномаси 1992 йил 24 мартда Хелсинкида ассоциацияга аъзо 27 давлат томонидан имзоланган бўлиб, ратификация қилиш муддати 2001 йил 26 мартда Россия Президенти Владимир Путин томонидан тегишли қонун имзоланганидан кейин якунланди. Кейинчалик, 2002 йил 1 январда шартнома кучга кирди.

 

Битимнинг мақсадлари ҳарбий фаолиятнинг янада очиқлиги ва шаффофлигини ошириш, шунингдек, ишонч ва барқарорликни мустаҳкамлаш чоралари орқали хавфсизликни мустаҳкамлашдан иборат эди. Имзоловчи давлатлар келишув бўйича бошқа томонларга фото ва видео суратга олишдан фойдаланган ҳолда ўз ҳудудларида кузатув парвозларини амалга оширишга рухсат беришга келишиб олишган.

 

Маълумот учун: Қўшма Штатлар 2020 йил ноябрь ойида Россияни уни бузганликда айблаб, шартномада чиқишини эълон қилди. Москва Вашингтоннинг даъволарини рад этди ва шартноманинг бузилиши учун барча жавобгарликни АҚШ зиммасига юклади. Битим иштирокчи давлатларга ҳарбий ҳаракатларни назорат қилиш учун фақат қисқа муддатли огоҳлантириш асосида бир-бирининг ҳудудлари устидан парвоз қилиш имконини берди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда Россия раҳбари Владимр Путинни президент сифатида тан олмаслик таклиф қилинган эди. 

 

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

ЮНEСКО сўнгги 20 йилда дунё бўйлаб 1 600 дан ортиқ журналист ўлдирилганини маълум қилди.

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Вилоятнинг Комишеваха қишлоғидаги гуманитар ёрдам тарқатиш маркази ва бошпанага зарба берилди.