Жаҳон

Россия расмийси яна эски ашуласини айтди

Россия ТИВ вакили Соловёвнинг МО ва Арманистонга “махсус операция” ўтказиш кераклиги ҳақидаги гапларига муносабат берди.

Россия расмийси яна эски ашуласини айтди

 

Захарова 15 январь куни бўлиб ўтган брифингда журналистнинг гаплари Москванинг расмий позицияси сифатида талқин қилинаётгани асоссиз эканини таъкидлади. У Соловёв бу фикрларни ўзининг шахсий “Соловёв Лайф” каналида билдирганини, шу боис давлат нуқтайи назаридан баҳолаш нотўғри эканини қайд этди. 

 

“Биринчидан, гап журналистнинг фикри ҳақида кетмоқда, таъкидлайман — айнан фикри ҳақида. Иккинчидан, журналист ва телебошловчининг бу фикри хусусий “Соловёв Лайф“ каналида айтилган. Учинчидан, мен иқтибосларни ўқиб чиқдим ва контекстдан юлиб олинган жумлаларга ёки бировнинг гапига эмас, балки айнан тўғридан-тўғри нутққа таяняпман. Бу фикр савол кўринишида шакллантирилган эди. У ерда баёнот эмас, савол бор эди. Риторикми ёки бошқача саволми, билмадим — буниси энди менга тегишли эмас. Тўртинчидан, бу жумлалар „диван аналитиклари“ томонидан очиқ-ойдин ва аниқ провокацион тарзда, худди Россиянинг расмий позициясидек қилиб кўрсатилган”, — деди ТИВ вакили.

 

Расмий вакил шунингдек, айрим шарҳловчилар бу вазиятдан фойдаланиб, Россиянинг гўёки постсовет давлатларига нисбатан «тажовузкор ниятлари» борлиги ҳақида асоссиз уйдирмаларни тарқатаётганини айтди. Захарованинг фикрича, бундай ахборотлар воқеликка тўғри келмайди ва жамоатчиликни чалғитишга қаратилган.

 

У Россиянинг расмий позицияси фақатгина бунга ваколатли шахслар томонидан билдирилишини эслатди.

 

Захарованинг таъкидлашича, Россия раҳбарияти Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари билан муносабатлар бўйича ўз сиёсатини кўп маротаба очиқ баён қилган.

 

Расмий позицияни бунга ваколати бор расмийлар билдиришини таъкидлаган ТИВ вакили ўз мамлакатининг сиёсати аввал ҳам “ўнлаб марталаб баён қилингани”ни қўшиб қўйди.

 

“Мамлакат раҳбарияти умумий совет ўтмиши, постсовет ҳудуди ва ҳозирги суверен давлатлар билан муносабатлар борасидаги сиёсатимизни ўнлаб марталаб баён қилган. Такрор айтаман, бу позиция турли саммитлар, учрашувлар, музокаралар, маслаҳатлашувлар, матбуот анжуманлари ва интервьюлар чоғида Россия Федерацияси президенти, ҳукумат раиси, ташқи ишлар вазири, мудофаа вазири ва барча йўналишдаги вазирлар тилидан ўн минглаб марта янграган”, — деди у.

 

Россия ташқи ишлар воизининг айтишича, “Россияни Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё халқлари билан тарихан яхши қўшничилик, стратегик шериклик, иттифоқчилик, биродарлик ва ҳамкорлик алоқалари боғлаб туради”. Шунингдек, Захарова гапга эмас ишга қараб баҳо бериш кераклигини таъкидламоқда.

 

“Гапга эмас, ишга қараб баҳо бериш керак. Неча марта ёрдамга келинди? Неча марта ёрдам ва дўстлик қўли чўзилди? Қайғуга шерик бўлганда, ҳамдардлик билдирганда неча марта энг самимий ҳиссиётлар изҳор қилинди? Қувончни баҳам кўрганда, умумий ғалабаларни ҳамда постсовет ҳудудидаги ҳамкасб ва дўстларимизнинг ютуқларини бирга нишонлаганда неча бор самимий туйғулар намоён этилди? Қанчадан-қанча мураккаб, ечими йўқдек туйилган вазиятлардан биргаликда йўл қидирилди? Неча марта тушунмовчилик ва англашилмовчиликлар бартараф этилди? Провакаторлар чақириғи ва провокацияларга неча марта жавоб қайтарилди? Мана шу нарсаларга қараш керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам „қоқилиб қолмаслик“ ва, айниқса, провокацияларга чалғимаслик лозим. Афсуски, улар ҳали кўп бўлади. Шунинг учун, келинг, қандайдир сохта ва ёлғон маълумотларга алданмай, ҳақиқий воқеликни кўрайлик”, — деди Россия ТИВ вакили.

 

Zamon.uz аввалроқ Соловёвнинг гапларига қарши чиққан жамоатчилик фаолларингнинг фикрларини YouTube тармоғига видео ҳамда мақола кўринишида эълон қилган эди.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Россия расмийси яна эски ашуласини айтди | Zamon.uz