Жаҳон

Россия Украина асирга олинган 10 нафар хорижликни озод қилди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси бу масалада воситачи ролини ўйнаган.

Россия Украина асирга олинган 10 нафар хорижликни озод қилди

 


Россия Саудия Арабистони валиахд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон воситачилигида Украинада қўлга олинган 10 нафар хорижликни озод қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. 

 

Улар орасида АҚШ, Буюк Британия, Швеция, Хорватия ва Марокаш фуқаролари бор. Озод этилганлар махсус самолёт орқали Саудияга келган. 

 

Муҳаммад бин Салмон асирлар масаласида Москва ва Киев билан тўғридан тўғри алоқада бўлган. Олиб борилган музокаралар натижасида беш нафар британиялик, бир нафар марокашлик, бир нафар швециялик, бир нафар хорват ва икки нафар америкалик озод қилинган. 

 

Бундан ташқари, ҳозирда 50 нафар украиналик ва 200 нафар россиялик асирларни ўзаро алмашиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани айтилган. Улар орасида Россияга яқин сиёсатчи Виктор Медведчук ҳам бўлиши мумкин. 

 

Аввалроқ Сербия президенти Александр Вучич Россия-Украина можароси глобал низога айланиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия Украина асирга олинган 10 нафар хорижликни озод қилди | Zamon.uz