Жаҳон

Россияда мигрантлар учун патент нархи оширилмоқда

Янги нарх 2025 йилдан жорий этилади.

Россияда мигрантлар учун патент нархи оширилмоқда

Москвада 2025 йилда муҳожирлар учун патентлар нархи 8,9 минг рублни ташкил этади, бу амалдаги қийматдан деярли 1,5 минг рублга қиммат.

 

“Муҳим масала — мигрантлар солиқлар нуқтаи назаридан фуқароларимиз билан таққосланадиган миқдорда пул тўлаши лозим. Биз фуқароларимизнинг ойлик даромад солиғи тўловларини ҳисобга оламиз ва буни ушбу тоифа ишчилар билан солиштирамиз. 

 

Ҳозирда бизда патент учун ойлик тўлов 7,5 минг рубль, аслида, бу даромад солиғи бўйича аванс ҳисобланади. 1 январдан бошлаб бу миқдор 8,9 минг рублни ташкил этади”, деди пойтахт мэри Сергей Собянин.

 

Унинг сўзларига кўра, бу иш берувчиларнинг мигрантлар ва Россия фуқароларига сарфлайдиган харажатларини тенглаштиради.

 

“Бу механизм анча олдин яратилган бўлиб, у айнан мигрантлар иш берувчиларга фуқароларимизга қараганда арзонроқ тушмаслигини тартибга солади”, деб тушунтирди Москва мэри. 

 

Собянин Москвада берилган меҳнат патентлари сонида сезиларли ўсиш кузатилмагани, у ҳозирда 450 мингга яқинни ташкил этишини айтди.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.