1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинди

Путин бу бўйича қарор имзолаган.

Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинди

 

Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинди. Бу ҳақда Владимир Путин ўз видеомурожаатида маълум қилди.

 

Бу қарорни президент “Россияни, унинг суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш мақсадида” қабул қилганини айтган. Бу бўйича махсус фармон имзолаганини таъкидлаган.

 

 

“Фақатгина захирадаги ҳарбий хизматчилар, шунингдек, қуролли кучлар сафида хизмат қилган фуқаролар чақирилади. Улар “махсус операция” тажрибасидан келиб чиқиб қайта тайёргарликдан ўтади”, – деган у.

 

Сафарбарлик ишлари бугундан бошланади. Кремль томонидан эълон қилинган қарор матнида фақатгина ёши, саломатлиги туфайли муаммоси бор ҳамда суд қарори билан озодликдан маҳрум этилган фуқароларгина сафарбарликдан озод қилиниши белгиланган.

 

Шу билан бирга Путин Ғарбни яна бир бор Россияга қарши тажовузларда ва “ядро шантажи”да айблаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика