2024 йилда Россияда деярли 450 та шундай автосалон ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ўтган йилга нисбатан 2,4 баробар кўп.
Маҳаллий нашрларга кўра, бунга юқори рақобат туфайли савдо кўрсаткичларининг кескин тушиб кетиши асосий сабаб дея баҳоланмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўпинча дилерларнинг ўзлари рентабеллик этарли эмаслиги сабабли алоқаларни узган.
Қайд этилишича, 2024 йили Россия Федерациясида 2780 та Хитой автосалонлари мавжуд бўлиб, уларнинг бозордаги улуши йил давомида 63,8 фоиздан 66,9 фоизга ошган.


