Остонада биринчи сменадаги мактаб ўқувчиларининг дарслари пойтахтда об-ҳавонинг ёмонлашуви сабабли бекор қилинди. Остона шаҳар таълим бошқармаси хабар қилишича, 2025 йилнинг 22 январида об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши муносабати билан шаҳар мактабларида биринчи сменадаги ўқувчилар учун дарслар масофавий ўқитиш форматига ўтади. Қозоғистонда 22-январдан бошлаб 35 даражагача кучли совуқ бўлиши кутилмоқда. Синоптиклар фуқаролардан эҳтиёткор бўлишни ва аномал совуққа тайёр туришни сўрашмоқда.