Жаҳон

Россиялик эркак Порсче Масанни ахлатга ташлади

Бунга автомобилнинг аёлига ёқмагани сабаб бўлган.

Россиялик эркак Порсче Масанни ахлатга ташлади

 

Россиянинг Москва вилоятида эркак аёлига совға қилган Порсче Масан автомобилини ахлат контейнерига ташлаб юборди.

 

Хабарларга кўра, бу машина эркакнинг рафиқасига 14 февраль – Севишганлар куни муносабати билан берган совғаси бўлган. Бироқ аёл бу ҳадяни ёқтирмаган ва уни қабул қилишдан бош тортган.

 

Эр-хотин – Сергей ва Алла (исм-шарифлар ўзгартирилган) – ўзаро муносабатларида оғир даврни бошдан кечираётган эди. Сергей оиласини сақлаб қолиш мақсадида унга 3 миллион рубль (тахминан 58 минг манат) қийматдаги қимматбаҳо совға-Порсче Масан тайёрлаган. Аслида машина бахтсиз ҳодисага учрагани сабабли, Сергей уни таъмирлаб, 8 март куни рафиқасига тақдим этишни режалаштирган. Аммо, у машинани таъмир ваъда қилган ҳолда эртароқ совға қилишга қарор қилган.

 

Аммо аёл бу совғани ёқтирмаган ва уни қабул қилишдан бош тортган. Натижада, Сергей машинани юклаганича ахлат контейнерига ташлаб юборган.

 

Ажабланарлиси шундаки, автомобиль аллақачон 12 кундан бери контейнерда турибди ва маҳаллий аҳоли у билан суратга тушмоқда.

custom img

Трамп Эронга қурол етказиб берувчиларга 50 фоизлик бож билан таҳдид қилди

Маълумотларга кўра, Эрон ва Хитой ўртасида овоздан тез учувчи ракеталар бўйича эҳтимолий келишув муҳокама қилинган.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳга эришганидан сўнг ҳам ҳужумлар давом этмоқда

БАА, Кувайт ва Баҳрайн ҳудудларига ракета ва дрон ҳужумлари уюштирилгани маълум қилинди.

custom img

Дунёга ўт қўйиб, кейин челак билан келганларни олқишламаймиз — Испания Бош вазири

Педро Санчес Яқин Шарқда сулҳ ўрнатилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

custom img

Туркия расмийси Истанбулда содир бўлган отишма юзасидан расмий баёнот берди

Ҳужум қилганларнинг шахси аниқланиб, ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган.

custom img

Билл Гейтс АҚШ Конгрессида Эпштейн билан алоқалари бўйича кўрсатма беради

Microsoft асосчиси россиялик аёллар билан ишқий муносабатда бўлганини тан олиб, Эпштейн билан алоқалари учн ходимларидан узр сўраган эди.

custom img

Биз ғалаба қозондик — Эрон

Трамп ҳам Эрон билан келишувни АҚШнинг мутлақ ғалабаси деб атади.

custom img

Қозоғистондан Ўзбекистонга автомобилда қатнов вақти қисқариши мумкин

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Сариағашни айланиб ўтувчи йўл қурилмоқда.

custom img

Эрон урушининг 2 ҳафтага тўхтагани фонида нефть нархлари пасайди

АҚШ фонд бозорида ўсиш кутилмоқда, доллар қадрсизланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"