Россиянинг “Аэрофлот” компанияси 8 мартдан бошлаб хорижий рейсларни тўхтатади
Улар орасида Ўзбекистон билан боғлиқ ўнлаб парвозлар ҳам бор.

“Aeroflot airlines” компанияси 8 мартдан бошлаб Минскдан ташқари барча халқаро рейсларни тўхтатганини маълум қилди. Эртадан бошлаб улар халқаро рейсларга қайтиш чиптаси бўлган йўловчиларни энди киритмайдилар. Бекор қилинган рейсларнинг йўловчилари чипта нархини тўлиқ қайтариб олиш учун ариза беришлари мумкин. Парвозлар қачон тикланиши ҳозирча маълум эмас.
Аэрофлот парвозларнинг тўхтатилишини "парвозларнинг ишлашига тўсқинлик қилувчи қўшимча ҳолатлар юзага келиши билан" изоҳлаган.
Қўшимча қилинишича, чеклов мамлакат жанубидаги шаҳарларга ҳамда Беларусга парвозлар учун тааллуқли эмас. Шунингдек, парвозлар Россия ҳудудида амалга оширилади.








