Ўзбекистон

Самарқандда табиатга 1,1 млрд сўм зарар етказилди

Маълум бўлишича, Қизил китобга киритилган 2,6 минг туп ўсимлик пайҳон қилинган.

Самарқандда табиатга 1,1 млрд сўм зарар етказилди

Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган “Омонқўтон” миллий табиат боғига бир неча номаълум шахс болалар дам олиш оромгоҳи орқали ноқонуний тарзда кириб, махсус техникалар ёрдамида қазиш ишларини амалга оширган.

 

Улар миллий табиат боғига тегишли бўлган майдонда Тахтиқорача довони билан боғловчи йўл ҳосил қилганлиги маълум бўлди. Бунинг оқибатида йўлда мавжуд бўлган жами 64 туп дарахт ва буталар ҳамда Қизил китобга киритилган 12 турдаги 2,6 минг туп ўсимликлар пайҳон қилиниб, табиатга 1 млрд 115 млн сўм зарар етказилган.

 

Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилган.

 

custom img

Мустақиллик байрами олдидан Ўзбекистонда "Долзарб 40 кун" тозалик тадбирлари бошланди

Тадбир доирасида ҳудудларда ободонлаштириш, санитария-тозалаш ва чиқиндиларни бошқариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Президентининг яна бир глобал ташаббуси БМТда кенг эътироф этилди ва қабул қилинди

Ташаббусда парламентларнинг ижтимоий ривожланишдаги ўрни, аёллар ва ёшларнинг парламентдаги иштирокини кенгайтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари ўз аксини топган.

custom img

Тошкентдаги 9 қаватли уй ёнидаги котлован ўпирилиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

custom img

Ўзбекистон мактаб ва ОТМларида хавфсизликнинг янги тартиби жорий этилади

Таълим муассасалари ҳудудига бегона шахсларнинг рухсатсиз кириши тақиқланади, ташриф буюрувчилар эса махсус тартибда рўйхатдан ўтказилади.

custom img

Тошкентда яна бир йўналишда “Яшил тўлқин” светофор тизими ишга туширилди

Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг 1,7 километрлик қисмида бешта светофор синхронлаштирилиб, ҳаракатланиш вақти 45 фоизга қисқарди.

custom img

Андижонда оммавий муштлашув қилган 7 нафар аёл 5 суткага қамалди

Можаро Инстаграм ижтимоий тармоғида бошланган ўзаро ҳақоратлар оқибатида юзага келган.

custom img

АҚШдаги ўрмон ёнғинларидан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Ёнғинлар фонида Бош консулхона ватандошларга мурожаат қилди.

custom img

АҚШдан 18 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

Ўзбекистон фуқаролари махсус чартер рейси орқали Тошкентга олиб келинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"