Ўзбекистон

Самарқандда 100 миллион долларлик фотоэлектор станцияси яқин ойларда қуриб битказилади

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ишлари давом этмоқда. Станция жорий йилнинг тўрттинчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган.

Самарқандда 100 миллион долларлик фотоэлектор станцияси яқин ойларда қуриб битказилади

Франциянинг “Total Eren S.A.” компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Ҳозирда кириш йўлларини қуриш, ер майдонини текислаш ва тўсиқлар билан ўраб чиқиш ишлари якунланган. Шунингдек, республикага лойиҳа доирасида ишлатиладиган ускуналар олиб келинмоқда. Ҳозирга қадар 50 та контейнер олиб келинган ва 200 дан ортиқ ишчилар жалб қилинган.

Лойиҳа 2021 йилнинг декабрь ойида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

Мазкур станциянинг ишга туширилиши натижасида йилига 260 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 76 миллион метр куб табиий газ тежалади.

Мазкур инвестиция лойиҳаси доирасида барпо этилаётган электр станциясининг умумий ер майдони 353 гектарни, лойиҳанинг умумий қиймати эса 100 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда 100 миллион долларлик фотоэлектор станцияси яқин ойларда қуриб битказилади | Zamon.uz