Жаҳон

Санкцияларга қарамай, Россия нефть ва газдан рекорд даромад олишда давом этмоқда

Ўтган икки ойда 62 миллиард евролик энергетик ресурслар сотилди.

Санкцияларга қарамай, Россия нефть ва газдан рекорд даромад олишда давом этмоқда

 

Украинада ҳарбий можаро бошланганидан буён Россия қазиб олинадиган ёқилғидан олган даромадларини икки баробар оширди. Бу ҳақда Финляндия Энергия ва тоза ҳаво тадқиқотлар маркази (CREA) маълум қилди.

 

Унга кўра, қазиб олишнинг умумий ҳажми камайганига қарамай, дунё бозорида энергетик ресурсларнинг нархи ошгани ортидан Москва 62 миллиард евро даромад олган. CREA’нинг таъкидлашича, РФ Европанинг энергетик қарамлигидан унумли фойдаланмоқда.

 

Россиянинг Евроиттифоққа икки  ойда сотган нефть, газ ва кўмирининг умумий қиймати 44 миллиарддан ошди. Ўтган йили бу кўрсаткичнинг йиллик миқдори 144 миллиард еврони ташкил этган (ойига 12 миллиард евро).

 

ЕИда Россия ресурсларининг асосий харидори ҳамон Германия бўлиб турибди. Расмий Берлиннинг Москва энергетик ресурсларидан қарамликни камайтириш зарурлиги тўғрисидаги баёнотларига қарамай, икки ойда у РФдан 9 миллиардлик энергетика сотиб олди.

 

Санкцияларга қарамай, Россия нефть ва газ нархи кўтарилиб кетиши ортидан рекорд даромад олишда давом этмоқда. Янги санкциялар эса уларнинг янада қимматлашиши ва Брюсселни янада ноқулай вазиятга солиши мумкин.

 

CREA етакчи таҳлилчиси Лаури Милливиртанинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси Москванинг ҳарбий салоҳиятини кучайтирмоқда. Унинг фикрича, Россия ҳарбий машинасини заифлаштиришнинг ягона йўли қазиб олинадиган энергетика ресурларидан тезроқ ва тўлиқ воз кечишдир.

 

Аввалроқ ЕИ Россия нефтини эмбарго қилиш масаласида келиша олмагани маълум бўлганди. 

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Санкцияларга қарамай, Россия нефть ва газдан рекорд даромад олишда давом этмоқда | Zamon.uz