Жаҳон

Саудия Арабистони Яман президентини истеъфога чиқишга мажбур қилган — WSJ

Ар-Риёдда 30 март — 7 апрель кунлари Яман бўйича музокаралар бўлиб ўтганди.

Саудия Арабистони Яман президентини истеъфога чиқишга мажбур қилган — WSJ

 

Яман президенти Абд Раббо Мансур Хади Саудия Арабистони босими остида истеъфога чиққан. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси хабар берди.

 

Газетанинг Яман ва Саудия амалдорларига асосланиб тарқатган маълумотларига асосан, Ар-Риёдда Яман низоси томонлари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Мухаммад бин Салмон президентга ўз ваколатларини топшириш бўйича ҳужжат тақдим этган. Шунингдек, у музокараларнинг барча иштирокчилари Хадининг истеъфосига розилик билдирганини айтган. Газета манбалари, шунингдек, саудияликлар Яман етакчисига унинг коррупцияга алоқадорлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ошкор қилиш билан таҳдид қилганини қайд этишган.

 

7 апрелга ўтар кечаси Хади Президент бошқарув кенгаши тузилганини ва ўзининг барча ваколатларини ўтиш даврида ушбу тузилмага топширишини эълон қилди. Кенгаш раҳбари этиб Рашод Муҳаммад ал-Алимий тайинланган. У Саудия Арабистони билан қалин алоқаларга эга деб тахмин қилинади.

 

Яманда фуқаролар уруши 2014 йилдан буён давом этмоқда. 2015 йилда Саудия Арабистони бошчилигида коалиция марказий ҳукумат томонида урушга қўшилди. Ушбу низо йирик гуманитар инқирозга олиб келди. БМТ маълумотларига кўра, 24 миллион яманлик (аҳолининг 80 фоизи) гуманитар ёрдамга муҳтож.

 

Аввалроқ Саудия нефть объектларига Яман хусийлари ҳужум уюштиргани тўғрисида хабар берилганди. 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Саудия Арабистони Яман президентини истеъфога чиқишга мажбур қилган — WSJ | Zamon.uz