0

Саудия Арабистони янги OPEC+ келишувини ишлаб чиқмоқда

У нефть қазиб олиш ҳажмини белгилайди.

Саудия Арабистони янги OPEC+ келишувини ишлаб чиқмоқда

 

Саудия Арабистони янги OPEC+ келишуви имзолашга умид билдирмоқда. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон ал-Сауд маълум қилди.

 

Вазир Financial Times нашрига берган интервьюсида юқоридаги режаларни очиқлаган. Шу билан бирга у агар талаб катта бўлса, нефть қазиб олиш кўпайтирилишини айтган.

 

Абдулазиз ибн Салмон ушбу келишувга Россия ҳам жалб қилинишини инкор қилмаган. Шунингдек, у дунёда нима учун “қора олтин” нархи ошиб кетганини изоҳлаган.

 

“сўнгги 3 йилда бутун дунё 4 миллион баррель нефтни қайта ишлаш қувватларини йўқотди, уларнинг 2.7 миллиони эса коронавирус пандемияси бошланганидан буён йўқотилди”, – деган у.

 

OPEC+  келишувига 2017 йилда эришилган. 2020 йилда у 2022 йил охирига қадар узайтирилди. Келишув орқали нефть ишлаб чиқарувчи давлатларнинг “қора олтин” қазиб олиши учун лимит ўрнатилган. Россия-Украина можароси ортидан Вашингтон бир неча бор Саудия Арабистонига нефть қазиб олишни кўпайтиришни сўраб мурожаат қилди. Аммо Ар-Риёд OPEC+ келишувини бузмаслигини таъкидлади.

 

Аввалроқ Европанинг Россия нефтидан воз кечиши учун қанча маблағ зарурлиги очиқланганди.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Саудия Арабистони янги OPEC+ келишувини ишлаб чиқмоқда