Жаҳон

Сайёҳлар учун 2023 йилда энг хавфли йўналишлар очиқланди

Рўйхатда Сурия, Ироқ ва Украина каби давлатлар ҳам бор.

Сайёҳлар учун 2023 йилда энг хавфли йўналишлар очиқланди

 

Тиббиёт ва хавфсизлик соҳасига ихтисослашган International SOS ташкилоти 2023 йилда сайёҳлар учун дунёдаги энг хавфли йўналиш Афғонистон эканини таъкидламоқда.

 

Businesstravelnewseurope.com. сайтининг ёзишича, “Хавфлар харитаси — 2023”, деб номланган мазкур маърузада Афғонистон сайёҳлар учун дунёдаги энг хавфли йўналиш экани айтилади. Ташкилот бу борада Сурияни иккинчи ўринга қўйган. Рўйхатнинг кейинги ўринларида Украина, Мали ва Ироқ бормоқда.

 

Энг эътиборлиси, сайёҳлар учун хавфли давлатлар бўйича аввалги рўйхатларда Украина ва Мали қайд этилмаганди. Қолган мамлакатлар 2022 ва 2021 йилги рўйхатларга ҳам киритилган.

 

Хавфлилик даражаси юқори эканини кўрсатувчи “фавқулодда” тоифасига шунингдек, Марказий Африка Республикаси, Яман, Сомали ва Жанубий Судан, Нигериянинг айрим ҳудудлари, Конго Демократик Республикаси, Покистон, Мозамбик ва Исроил ҳам киради.

 

Шимолий Африканинг Сахел минтақасида ҳам уруш ва жиноятчилик хавфи юқорилигича қолмоқда. Улар сафига пандемиянинг келтирган ижтимоий-сиёсий оқибатлари натижасида Колумбия ҳам киритилди.

 

International SOS ўзининг ҳар йилги таҳдидлар рейтингида Европага борадиган сайёҳлар учун хавф қай даражада эканига ҳам баҳо берган. Ҳисоботда таъкидланишича, Украинадаги можарога ҳамда яқинда Буюк Британия, Германия ва Францияда кун кўриш қимматлашгани сабабли ижтимоий норозиликлар бўлиб ўтганига қарамай, Европада вазият «барқарорлигича» қолмоқда.

 

Дунёда сайёҳлар учун энг хавфсиз давлат Норвегия бўлиб қолмоқда. Финландия, Швейцария, Дания ва Исландия ҳам сайёҳлик учун энг хавфсиз йўналиш ҳисобланади.

 

Шу билан бирга, ҳисоботда Марказий Осиё минтақасида Афғонистондан ташқари қолган барча мамлакатлар туристлар учун энг мақбул йўналиш экани эътироф этилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.