Жаҳон

Севастополга ракета ҳужуми уюштирилди

ССВга кўра, 5 киши ҳалок бўлган.

Севастополга ракета ҳужуми уюштирилди

Ҳодиса 23 июн куни соат 12:20 атрофида юз берган. Россия Мудофаа вазирлиги Севастопол "Американинг кассетали ўқ-дориларга эга ATACMS ракеталари" билан ўққа тутилгани ҳақида хабар қилган. Ҳарбий идора тарқатган хабарга кўра, тўртта ракетани уриб туширишга муваффақ бўлинган. Яна битта ракета "ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ҳаракати таъсирида охирги босқичда парвоз траекториясидан четга оғган ва жанговар қисми шаҳар ҳудуди устида портлаган".

 

Ракета парчалари шаҳарнинг бир неча районларига тушган. Жумладан, Севастопол раҳбари ўринбосари Александр Кулагиннинг хабар беришича, Учкуевка ҳудудидаги пляжга ҳам ракета парчалари тушган. Шунингдек, ракета қолдиқлари қулаши оқибатида турар жойлардан бирида ва ўрмонда ёнғин чиққан.

 

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 5 киши ҳалок бўлган, 124 киши жароҳатланган. Севастопол шаҳри маъмурияти раҳбари жабрланганлар сони ортиши мумкинлигини истисно этмаган ва 24 июн кунини Севастополда қурбонлар хотирасига мотам куни деб эълон қилди.

 

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.