Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро форум бўйича йиғилиш ўтказди

24-26 март кунлари Тошкентда халқаро инвестиция форуми истиқболли лойиҳаларининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро форум бўйича йиғилиш ўтказди

 


Президент Шавкат Мирзиёев 10 март куни Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Ушбу форум 24-26 март кунларига режалаштирилган бўлиб, унда халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар, 56 та давлатдан 1 минг 500 нафардан зиёд йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар қатнашиши кутилмоқда. Хусусан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё таррақиёт банки президентлари, вазирлар, йирик корпорация ва компаниялар раҳбарлари иштирок этади.

 

Форум доирасида ялпи мажлис ва шўъба мажлислари, давра суҳбатлари, тақдимотлар, брифинглар каби 40 дан ортиқ тадбирлар кўзда тутилган.

 

Мазкур анжуман мамлакатимиз иқтисодиёти учун зарур бўлган истиқболли лойиҳаларнинг тақдимот платформаси бўлиб хизмат қилади. Юртимиздаги имкониятлар, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ва жозибадор йўналишлар таништирилади.

 

Йиғилишда форумга тайёргарлик ишларининг бориши ҳақида ахборот берилди.

 

Давлатимиз раҳбари бундай инвестиция форуми Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилаётганига эътибор қаратиб, уни юқори даражада ташкиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Мамлакатимизнинг халқаро бизнес ҳамжамиятига очиқлигини намойиш этиш, ҳар бир тармоқ ва ҳудуднинг инвестицион салоҳиятини кўрсатиш зарурлиги таъкидланди. Йирик лойиҳаларга илғор технологиялар ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича аниқ натижаларга эришиш вазифаси қўйилди.

 

custom img

Президент Хивадан Урганчга янги автомобиль йўли орқали қайтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

custom img

Мандат натижалари эълон қилинди: 209 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди

Бу йил олий таълимга қабулда давлат гранти бўйича ўртача ўтиш бали 134,6 балл, контракт бўйича 93,7 баллни ташкил этди.

custom img

Tошкент иссиқлик электр станциясининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди

Ишчи гуруҳ Тошкент ИЭСдаги фильтрлаш тизимларини модернизация қилиш ва атмосфера ҳавосига салбий таъсирни камайтириш чоралари юзасидан тавсиялар берди.

custom img

“Одамларимиз четга чиқиб ишлашига зарурат қолмайди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

custom img

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади

Ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у тадбиркор фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.

custom img

Биринчи хато учун тадбиркорга жарима эмас, 10 кунлик муддат берилади

Президентимиз жарима маблағ йиғиш эмас, тартиб-интизом ва профилактикага хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорлар учун “контр-кафолат” тизими жорий этилади

10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 75 фоизи давлат, Бизнесни кафолатлаш компанияси ва банклар томонидан таъминланади.

custom img

Янги тадбиркорларга 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"